Янгиликлар
2-кун: Самарқандда Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтмоқда
  • 26.10.2023
  • 221

Бугун, 2023 йил 26 октябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Маълумот ўрнида: Марказий Осиё энергетика тизимларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланишни таъминлаш, энергетика соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни амалга ошириш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади.

Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши раиси ҳамда модератори — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов.

Шунингдек, электр энергетика соҳаси раҳбарлари йиғилишининг кун тартибидан 2023 йилнинг вегетация даврида сув ресурсларини самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар, энергия тақчиллиги ва йирик аварияларнинг олдини олиш, ҳамкорликнинг истиқболли режалари, 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари йўл қўйилган айрим камчиликлар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама этилмоқда.

Шу билан бирга, электр энергетика тармоғи диспетчерлари ҳамда мутахассисларининг диспетчерлик жадвалига риоя қилиш, диспетчерларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, соҳа мутахассислари ўртасида машғулотлар ўтказиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Веб-саҳифаFacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>