Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида ўтказиб келинаётган ўрганишлар жараёнида Паркент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 1,28 млрд сўмлик, Янгиқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 850,0 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, мазкур давлат харидлари рақобат ва холислик принсипи, манфаатлар тўқнашуви, харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари ва давлат харидлари жараёнидаги чекловларга зид тарзда амалга оширилган.
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/38755
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати