Янгиликлар
500 кВ кучланишли Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилди
  • 19.09.2023
  • 166

2023/2024 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқлари объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш, мавсумга тайёргарлик юзасидан “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Қамчиқ довонидан ўтган 500 кВ кучланишли Л-524 ҳаво электр узатиш тармоғининг 157–200-сонли таянчлари оралиғидаги металл конструкцияли устунларга яшин қайтарувчи мосламаларни (молниеотвод) ўрнатиш ишлари якунланди.
 
⚡️ Мазкур техник-муҳандислик амалиёти “Фарғона МЭТ” филиали линиялар хизмати Қўқон участкаси ҳамда “Тошкент МЭТ” филиали линиялар хизмати Ангрен участкаси ходимлари билан биргаликда амалга оширилди.
 
✍️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали

 

‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>