Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергоресурслар билан барқарор таъминлаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганди.
Шайхонтоҳур тумани Электр тармоқлари корхонаси томонидан мавсумда электр тармоқларида авария содир бўлганда авариявий бригадалар ва машина механзимларни шайлиги билан танишилди.
Шунингдек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга қарашли “Озодлик” 220/110/10 кВ подстанцияси, “Катта ховуз” маҳалласида жойлашган замонавий “Остен” русумли газ тақсимлаш пункти, “Иссиқлик маркази-3” қозонхонаси, “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФга қарашли “Марказий омборхонаси” ва “Бектемир” газ тақсимлаш станцияси фаолияти ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди.
Корхоналар фаолияти билан танишиш жараёнида ишларни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Манба: https://t.me/uzbprokuratura/30546
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати