Янгиликлар
Акциядорлик жамиятида электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувини асраш, ундан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда
  • 05.09.2023
  • 195

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар, шунингдек, 84 та юқори кучланишли подстанция ҳамда 11 650 км дан ортиқ 220-500 кВ кучланишли магистрал электр узатиш ҳаво линиялари мавжуд.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиаллари ва таркибий тузилмаларида хўжалик эҳтиёжи учун ишлатиладиган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувини асраш, ундан самарали ва оқилона фойдаланиш, ресурсларни исроф қилмаслик масалалари тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этилган бўлиб, ушбу масалалар юзасидан назорат табдирлари ва ўрганишлар мунтазам равишда олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги “Аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-257-сон Қарорининг 4-банди, в) хатбоши ижроси юзасидан филиаллардаги сув билан таъминланган бино-иншоотларга замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси ҳисоблагичлари ўз муддатида стандарт талаблар назоратидан ўтказилиб, мониторинг ишлари олиб борилади.

Маълумот ўрнида: Айни патда умумий қуввати 590 кВт бўлган кичик фотоэлектр станциялари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ энергетика объектлари ҳамда маъмурий бинолари томига ўрнатилган қуёш панеллари ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга туман электр таъминот корхонаси тармоғига ҳам электр энергиясини узатмоқда (сотмоқда). Шу билан бирга, маъмурий биноларида 12 та — умумий сиғими 1800 литр бўлган қуёш сув иситиш коллекторлари ўрнатилган бўлиб, юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи энергетиклар беминнат иссиқ сув манбаидан ҳам самарали фойдаланишмоқда.

Қаҳрамон Қодиров, Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бош мутахассиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>