«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги “ENERGO-IT” филиалининг 2023 йилнинг 7 августдаги 02-34-13/293-сонли хатига асосан сектор бошлиғи В.Мирзаев, муҳандис Қ.Ўрақов ҳамда «Андижон МЭТ» филиали мутахассислари У.Ҳамдамов ва У.Ғиёсовлар томонидан ўтказилган назорат амалиётида Филиал тасарруфидаги эксплуатацияга яроқли ва яроқсиз алоқа ускуна-жиҳозлари синовдан ўтказилиб, тегишли сервис-созлаш хизматлари амалга оширилди.
Назорат кўриги ва таъмирлаш ишларидан сўнг «ENERGO-IT» филиалининг малакали мутахассислари томонидан «Андижон МЭТ» филиали алоқа ходимлари учун «маҳорат дарси» ўтказилди ва янги турдаги замонавий ускуна-жиҳозларнинг иш тартиби тўғрисида фойдали маълумотлар тақдим этилди.
✍️ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати