Янгиликлар
Сирдарё ва Жиззах вилояти истеъмолчиларининг электр таъминоти ишончлилиги оширилиши учун 220 кВ кучланишли рақамли подстанция қурилмоқда
  • 15.08.2023
  • 416

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан “Сирдарё иссиқлик электр станцияси”дан 220 кВ кучланишли ҳаво линиясини ва 220 кВ кучланишли “Зафаробод” нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 2х144 км, жами 288 километр узунликка эга 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ҳамда 500 МВА тўла қувватга эга 220 кВ кучланишли подстанция қурилмоқда.

 

 

Лойиҳа иккига, яъни юқори кучланишли электр тармоқлари қуриш ва рақамлаштрилган подстанция қуриш қисмларига ажратилган бўлиб, у Сирдарё вилоятининг Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Ховос тумани ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин, Пахтакор, Шароф Рашидов, Зарбдор ва Фориш туманлари ҳудудида амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа 2021 йилда бошланган бўлиб, 2024 йилнинг декабрь ойида якунланиши режалаштирилган.

 

 

Амалга оширилган ишлар қуйидагилардан иборат:

220 кВли рақамли “Зафаробод” подстанцияси қисми бўйича: лойиҳани “тайёр холда топшириш” (“под ключ”) шарти асосида ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра 2021 йил 20 октябрда Бош пудратчи “Shanghai Electric Group Co.,Ltd.” (Хитой) компанияси билан шартнома имзоланган. Ҳозирги кунда Бош пудратчи томонидан ускуна ва жиҳозларни етказиб бериш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

2х144 км узунликдаги 220 кВли “Сирдарё ИЭСдан 220 кВ рақамли “Зафаробод” подстанциясигача ҳаво линиясини қуриш бўйича: лойиҳани “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра 2021 йил 23 ноябрда Бош пудратчи “Sinohydro Corporation Limited” (Хитой) компанияси билан шартнома имзоланди. Ҳозирги кунда Бош пудратчи томонидан ускуна ва материалларни етказиб бериш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

 

 

Эътиборингизга uzbekistonmet.uz веб-сайти саҳифаларида эълон қилинган мавзуга тааллуқли хабар ва маълумотномалар ҳаволасини тақдим этамиз:

 

14.08.2023 — “Сирдарё ИЭС”дан 220 кВ ли ҳаво линиясини ва 220 кВли «Зафаробод» нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси ҳақида

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4243

 

10.04.2023 — Хорижий ҳамкорлар билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3789

 

07.02.2023 — Сирдарё ва Жиззах вилоятлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли биринчи рақамли подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3471

 

 

 07.11.2022 — Энергетика вазирлигида Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув ўтказилди

 https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2957

 

 30.06.2022 — Халқаро тендер натижаларига кўра 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома битими имзоланди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2503

 

16.01.2022 — Энергетика вазирлиги Матбуот-штаби: Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларда рақамли технологиялар тарихи ва истиқболдаги режалар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1827

 

23.11.2021 — Тендерга таклиф: 220 кВ ли “Сирдарё ИEС”дан «Зафаробод» подстанциясигача бўлган электр узатиш тармоғи бўйича халқаро тендер савдоларини эълон қилади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1613

 

28.10.2021 — Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1515

 

04.06.2021 — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Осиё Тараққиёт Банки иштирокида қурилаётган 220 кВ кучланишли — рақамли «Зафаробод» нимстанциясини қуриш бўйича Бош пудратчини аниқлаш учун танлов якунланиш муддати узайтирилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1085

 

13.04.2021 — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Осиё Тараққиёт Банки иштирокида қурилаётган янги юқори кучланишли 220 кВ рақамли «Зафаробод» нимстанциясини қуриш бўйича Бош пудратчини аниқлаш учун танлов эълон қилади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/943

 

09.04.2021 — Жиззах вилоятида янги, замонавий ва рақамли бошқарув тизимига эга 220 кВ кучланишли «Зафаробод» подстанцияси қурилади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/930

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6587

 

 

08.04.2021 — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан 2021 йилнинг I чорагида амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ҳамда қурилиш-монтаж ва модернизация-реконструкция дастурлари юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/925

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>