Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари тасарруфидаги радиореле алоқа қурилмалари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 14.08.2023
  • 184

Маълумки, электр таъминоти объектларида радиоалоқа ва бош турдаги алоқа воситалари барқарор фаолият юритиши лозим. «Наманган МЭТ» филиалида «Ўзбекистон МEТ» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров томонидан 2022 йил 30 декабрда тасдиқланган «2023 йил учун магистрал алоқа тизимларига доимий хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш» тўғрисидаги топшириғига биноан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, «Тармоқ жадвали»га мувофиқ, Филиалнинг «Сардор» подстанцияси ҳудудида жойлашган, 50 метр баландликка эга радиореле алоқа қурилмаси 2728-сонли талабномага асосан “Электромагнит мослашув маркази” ҳамда Филиал алоқа бўлимининг малакали ходимлари иштирокида назорат кўригидан ўтказилди ва тегишли тартибда сервис хизматлари кўрсатилди.

✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

 ‖ FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>