Янгиликлар
“ENERGO-IT” филиали мутахассислари “Наманган МЭТ” филиали алоқа ва ҳимоя ускуна-жиҳозларининг техник-муҳандислик ҳолатини ўрганишди
  • 10.08.2023
  • 186

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарятининг топшириғига биноан, корхона ҳамда подстанциялардаги реле ҳимояси ва алоқа ускуналарнинг ҳолатини ўрганиб чиқиш ҳамда диспетчерлик технологик бошқарув воситаларини инвентаризациясини ўтказиш мақсадида 2023 йилнинг 8-9 август кунлари «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли бўлган “Сардор”, “Қизил-ровот” ҳамда “Оби-ҳаёт” подстанцияларидаги ускуна-жиҳозлар ҳолати қайта кўрикдан ўтказилди.

“ENERGO-IT” филиалининг 2023 йилнинг 7 августдаги 02-34-13/293-сонли хатига асосан ОТ ва ЮЧАТ сектор бошлиғи В.Мирзаев ва МАБ муҳандиси Қ.Ўрақов “Наманган МЭТ” филиалидан РХ ва ЭС бошлиғи Р.Шарипов, ДТБВХ бошлиғи А.Ҳамидуллаевлар томонидан ўтказилган амалиётда эксплуатацияга яроқли ва яроқсиз ускуна-жиҳозлар синовдан ўткаўзилиб аниқланиб, тегишли тартибда далолатномалар тузилди.

“Наманган МЭТ” филиали алоқа ходимлари ушбу текширув жараёнидан сўнг “ENERGO-IT” филиали малакали ходими В.Мирзаев томонидан Филиал подстанцияларига модернизация-реконструкция ишлари натижасида ўрнатилган янги алоқа ускуналарининг ишлатиш тартиби тўғрисида тушинчалар берилди.

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>