Бугун kun.uz интернет нашри саҳифаларида "Энг кўп молиявий фойда ва зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар маълум қилинди" номли мақола эълон қилинди ва унда «Энг катта молиявий зарар билан ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” биринчи бўлди, компания 2022 йилни 4,34 трлн сўм зарар билан якунлаган» дея ахборот берилган.
Илгарироқ Давактив агентлигининг ҳисоботларига таяниб, бу ҳақда Банкир телеграм канали, Davletovuz телеграм канали ҳамда бошқа ахборот ресурслари ҳам хабарлар эълон қилган эди.
❗️ Ахборот нашрлари мухлислари, қолаверса ОАВ ҳамда кенг жамоатчиликда бу борада нотўғри фикр шаклланмаслиги учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати эътиборингизга қуйидаги изоҳни маълум қилади:
⏺ Акциядорлик жамияти 2022 йилни 4,34 трлн сўм зарар билан якунлаган хусусидаги ахборот тўғри бўлиб, бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. Гап шундаки, Акциядорлик жамиятининг молиявий фаолияти бўйича асосий даромади — электр энергиясини ягона хариди ва сотишидан шаклланади. Яъни, ҳисобот бўйича асосий зарарни маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотиш ҳажмига мувофиқ тарзда, 2022 йилдаги фаолият якунига кўра ялпи зарар 4,34 трлн сўмни ташкил этган.
⏺ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ зарар билан ишлашига асосий сабаб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 7-, 10- ва 12-сонли баёнлари билан тасдиқланган тармоқ ички тарифларига асосан, электр энергиясини сотиб олиш (ўртача 388,1 сўм) ва сотиш (ўртача 348,8 сўм) нархлари орасидаги манфий тафовут натижасида ҳар бир кВт•соатдан 39,3 сўм зарар эвазига ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб бергани туфайли эди. Яъни Акциядорлик жамияти электр энергиясини қиммат харид қилиниб, арзон сотилгани учун зарар кўрган.
⏺ Мисол учун, 2023 йил 1-чорагида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан жами 18,6 млрд. кВт•соат электр энергияси ўртача ҚҚС билан 426,2 сўмдан харид қилиниб, Ҳудудий электр тармоқ корхоналарига 18,8 млрд.кВт•соат ҳажмда ўртача 405,4 сўмдан сотилган, яъни ҳар бир кВт•соатдан 20,8 сўмдан зарар кўрилган.
Маълумот ўрнида: Акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун тасдиқланган Бизнес режасида ҳам жорий йилдаги фаолияти зарар билан якунланиши назарда тутилган.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
https://t.me/minenergy_uz/8679
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати