Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида эски изоляторларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди
  • 01.08.2023
  • 215

2023 йил 29 июль куни «Наманган МЭТ» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли, техник номи Л-524 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғининг «ҚАМЧИҚ» довони ҳудудидан ўтган 74,1 км қисмидаги таянч устунлари бўйлаб назорат кўриги олиб борилди.

Шунингдек, 2676 сонли талабнома асосида бажарилган ишлар жараёнида 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига магистрал электр тармоқлари объектларини тайёрлашга доир жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида эски изоляторларни замонавий русумдаги ЛК-160/500-А-3 полимерли изолятори билан алмаштириш ҳисобига линиялардаги фавқулотда ўчишларнинг олдини олиш ҳамда ҳаво тармоғининг барқарор ишлаш даражаси янада оширилди.

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>