2023 йил 29 майдан 3 июнгача Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил қилинган Кореа Республикасидаги “Энергетика соҳасини рақамлаштириш ва илғор энергия технологиялари” семинарида бошқаруви раиси ўринбосари Ф.М. Қурбонов бошчилигидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ходимларидан ташкил топган махсус гуруҳ иштироки таъминланди. Семинар давомида Ўзбекистон Республикасида энергетика соҳасидаги мақсадларни янада муваффақиятли амалга ошириш мақсадида ҳозирги кундаги долзарб мавзулар ва замонавий ечимлар ўрганилди. Тренинг якунида барча иштирокчиларга семинарда иштирок этганликларини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати