Янгиликлар
ЭНЕРГОТИЗИМДА ЙИРИК ТАЛАФОТ КЕЛТИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР ҲАМДА ЖИДДИЙ ИҚТИСОДИЙ ЗАРАРЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА
  • 21.07.2023
  • 138

 ...мантиқий хулоса шуки, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ўртасида энергия баланси (!) мунтазам равишда таъминланиши лозим. Соҳанинг бундай ўзига хос шарти истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш ва энергия тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш нуқтаи назаридан жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Бир сўз билан айтганда, мувозанат сақлаш тизимнинг ишончли фаолиятининг кафолати ҳисобланади. Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.

Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши (ёзда жазирама иссиқ мавсумидаги ёки қаҳратон қиш мавсумидаги совуқ об-ҳавода) кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолмоқда.

Бунда катта аварияларни  ва бутун мамлакатда ҳамма истеъмолчиларни ўчишини олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбуран олиб келади. Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги «зўриқиш» турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади.

✅ Агар истеъмолчилар электр энергия тизимидаги барча ресурслардан оқилона фойдаланмаса ва бу орқали энерготизимда мувозанат таъминланмаса, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ташкилотларининг диспетчерлари ўз фаолиятидаги тартибга мувофиқ чекловлар ўрнатади. Агар бу мувозанат ҳудудий назоратчилар томонидан амалга оширилмаса, яъни маълум жадвалга асосан чекловлар ўрнатиш орқали мувозанат сақлай олинмаса ёки улар томонидан марказий диспетчерлик бошқаруви кўрсатмаларига амал қилинмаса, энерготизим хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан юқори кучланишли электр линиялари тармоқдан вақтинча узиб қўйилади. Аниқроғи, бундай амалиёт қўлланилишига мажбур бўлинади.

‼️  Агар ҳудудий диспетчерлар маълум жадвал тартибига асосан, тегишли техник-муҳандислик қоидаларига биноан паст кучланишли электр тармоқларида энерготизим балансини таъминласа (0,4 кВ, 6-10 кВ), Марказий диспетчерлик бошқарувида фавқулотда қарор қабул қилинишига ҳожат бўлмайди.

    ❗️ Белгиланган чекловлар ҳудудий электр тармоқлари томонидан бажарилмаган тақдирда тизимдаги йирик аварияларнинг олдини олиш учун (35 кВ ва 110 кВ) Миллий диспетчерлик маркази томонидан катта ҳудудлар электр таъминотидан узиб қўйилади. Бу амалиёт ҳукумат томонидан тасдиқланган электр энергия хавфсизлиги қоидаларига биноан амалга оширилади. Натижада, йирик талафот келтириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳамда жиддий иқтисодий зарарларнинг олди олинади.

Батафсил 

ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ёхуд тизимидаги йирик аварияларнинг асосий сабаблари

ПРИЧИНЫ ВОЗНИКНОВЕНИЯ АВАРИЙ В СИСТЕМАХ ЭЛЕКТРОСНАБЖЕНИЯ

DISPETCHER ELEKTR TA’MINOTINI UZMASA NIMA BO‘LADI? yoxud tizimidagi yirik avariyalarning asosiy sabablari

 

https://t.me/SamHETK/11126

https://t.me/Otabek/8619

https://t.me/Otabek/8620

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>