Янгиликлар
Акциядорлик жамиятида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги янги раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
  • 18.07.2023
  • 250

2023 йилнинг 18 июль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги янги раҳбари, жаноб Алкис Дракинос ўрнига келган жаноб Анди Аранитасининг тайинлов муносабати билан Банкнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашувда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти жаноб Алкис Дракиносга ўз миннатдорчилигини билдириб, унинг ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳаларга қўшган ҳиссаси таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, учрашув доирасида акциядорлик жамияти раҳбарияти ва банк вакиллари икки томоннинг инвестиция фаолияти доирасидаги ҳамкорлиги истиқболларига оид бир қатор муҳим масалаларни, хусусан, “Йўл Харита” шартномаларини имзолаш масалаларини диққат билан кўриб чиқилди.

https://uza.uz/ -  Инвестиция бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>