Янгиликлар
Германия 2023 йилнинг дастлабки беш ойида 4,97 ГВт қувватга эга янги қуёш фотоэлектр станцияларини ишга туширди
  • 25.06.2023
  • 155

Фақатгина май ойида мамлакатнинг янги қуёш фотоэлектр станциялари қуввати 1040 МВтни ташкил этди. Шу билан Германияда қуёш фотоэлектр станциялари қуввати 72,5 ГВтга етди.

Германиянинг Федерал тармоқ агентлиги (Bundesnetzagentur) май ойида 1040 МВт қувватга эга янги қуёш фотоэлектр станциялари тизимлари рўйхатга олинганлигини хабар қилди. Янги ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялари қуввати 2022 йил май ойида 548 МВтга етган бўлса, жорий йил апрель ойидан бошлаб янги ўрнатилган станциялар қуввати 881 МВтни ташкил этган ва бу сезиларли ўсишни кўрсатади.  

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида янги ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялари қуввати 4,97 ГВтни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 2,65 ГВтга кўпни ташкил этган.

Май ойининг охирига келиб, Германиянинг жами ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялари қуввати 72,5 ГВтга етди. 2030 йилда қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича 215 ГВт қувватга эришиш учун мамлакат ҳар ой камида 1,55 ГВт янги қуёш энергиясини қўшиши керак.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8262

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>