Янгиликлар
АХБОРОТ ХИЗМАТИ: Акциядорлик жамияти фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлиги таъминланмоқда
  • 20.06.2023
  • 239

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони (шу йўналишда қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам) «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати томонидан ижро этилмоқда. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан 2021 йил 22 июнда имзоланган 196-сонли буйруқ масъул ходимлар томонидан ижро этилмоқда.

Хусусан,

☑️ Фармоннинг 7а-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

1️⃣ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Odnoklassniki.ru, Utube, Youtube) орқали Акциядорлик жамияти фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган: Таҳлилий мақолалар, расмий баёнотлар, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда янграган саволларга жавоблар; Асосий иш вазифаси — юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали генерация жараёнида ҳосил қилинган ҳамда қисман импорт қилинган электр энергияси тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), магистрал электр тармоқлари объектларида таъмирлаш-созлаш, қурилиш-монтаж, лойиҳалаштириш, модернизация-реконструкция ишларини бажаришга оид ахборотни ёритиш; Акциядорлик жамияти раҳбарининг интервьюлари, хизмат сафари ва хорижий ҳамкорлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари, шунингдек, харидлар  ҳамда тендерлар ҳақидаги эълонлар; Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, бўш иш ўринлари, суҳбат асосидаги танлов орқали ишга қабул қилиш жараёнлари, хизмат сафари ва меҳмонларни қабул қилиш харажатлари; Хизмат автомототранспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар; Ташқи қарз, молия ва бухгалтерия ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилишларига оид маълумотлар ҳисобот жадваллари шаклидаги иловалар орқали ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.

2️⃣ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг +998 55 500-5545 махсус алоқа телефони — Call sentr, Ахборот хизмати рақами 71-236-6035 (матбуот котиби), ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5649, бундан ташқари, Девонхона (канцелярия) +998 71-236-6226 рақамлари (фақат расмий хатлар юзасидан) ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг ёрдамчиси  71-236-56-22 телефон рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, «Халқ қабулхонаси» рукнида Жамият бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг қабул кунлари, қабул қайдномасига ёзилиш учун телефон рақамлари эълон қилинган.

3️⃣ Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

⇒ Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме”  ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

4️⃣ Шунингдек, Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтига: 16 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари; 37 та Президент Қарорлари;  21 та Президент Фармонлари; 24 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари; 11 та Норматив ҳужжатлар; 2 та Халқаро ҳужжатлар ва бир нечта Йўриқнома ҳамда Низомлар ўзбек тили кирилл ва лотин графикасида, рус тилида ҳамда қисман инглиз тилида жойлаштирилган. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, веб-сайтнинг «Янгиликлар» рукнидаги  мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (Адлия тизимидаги янгиликлар) бериб борилади.

5️⃣ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

6️⃣ uzbekistonmet.uz — Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

7️⃣ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан Очиқ маълумотлар  порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273 сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошлаб амалга оширилмоқда. 2021 йил 15 июль санасидан бошлаб Очиқ маълумотлар порталига Фармонда белгилаб берилган тартибдаги маълумотлар юкланиб, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмоқда.

⇒ Шунингдек, Акциядорлик жамияти фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлашда фото ва видео ҳамда инфографика  маҳсулотларидан кенг фойдаланилмоқда.

☑️ Фармоннинг 4-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти веб-сайтида «Акциядорлар учун» номли рукн ва унинг таркибида қуйидаги нимрукнлар: “Бошқарув ва назорат органлари” — 6 та кичик рукнлар; “Очиқ ахборотлар” — 6 та кичик рукнлар ва “Ички ҳужжатлар” — 3 та кичик рукнлар таркибида Жамиятнинг Устав фонди, Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзолари, Корпоратив бошқарув комплекси, Ички низом, Бизнес-режа, Эмитент ҳисоботлар, Дивиденд тўлаш, Қимматли қоғозлар, МҲХС — Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, Аудиторлик хулосаси, Корпоратив бошқарув кодекси, Муҳим фактлар каби бўлим маълумотлари мавжуд.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунларига риоя этиш, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, шунингдек, Энергетика вазирлиги буйруқ ҳамда кўрсатмаларига амал қилган ҳолда Акциядорлик жамияти фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланмоқда.

✍️ Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

‖ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/
‖ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati
‖ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq
‖ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
‖ Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet
‖ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660
‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208
‖ Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
‖ ВИДЕОДАРСЛАР ВА ТЕСТ СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi
‖ Коррупцияга қарши кураш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

 

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz    

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎️ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>