2023 йил 30 май санасида “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирларини ўтказиш юзасидан имзоланган 93-сонли буйруқ ижроси “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали директори М.Х.Пардаев томонидан тасдиқланган жадвалга асосан Самарқанд вилоятида жойлашган барча юқори кучланишли подстанцияларда юқори малакали мутахассислар иштирокида ўтказилмоқда. 220 ҳамда 500 кВ кучланишли подстанцияларда хизмат вазифасини олиб бораётган муҳандис ва электр монтёрлари учун мавжуд техник-муҳандислик кўникмаларни такрорлаш, таҳлил ва назорат қилиш, ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш ишлари олиб ғоят муҳим масала ҳисобланади.
Бугун, 2023 йил 13 июнь куни “Самарқанд МЭТ” филиали бош муҳандиси ўринбосари Ж.Халимов, Касаба уюшма қўмита раиси Б.Элмуродов, Ишлаб чиқариш техник гуруҳи етакчи муҳандиси Ш.Турдиев ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи етакчи муҳандиси А.Сафаров, шунингдек, Подстанциялар хизмати бошлиғи А.Якубов, Подстанциялар хизмати етакчи муҳандиси А.Нормуродовлар иштирокида Филиал таркибига кирувчи подстанциялар ҳамда барча таркибий бўлинмаларда “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Аниқланган камчилик бартараф этилиб, малакали мутасассислар ҳамкасблари билан ўз билим-тажрибасидан келиб чиққан тавсиялари билан ўртоқлашди.
“Самарқанд МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати