Қизиқарли хабарлар
Ёғоч, лимон ва кокосдан иссиқлик аккумулятори яратилди
  • 29.06.2023
  • 491

Ушбу усул жуда кўп энергия истеъмол қиладиган ва углерод изига катта ҳисса қўшадиган анъанавий кондиционерлар учун ажойиб алтернатив ечим бўлади. Ишлаб чиқилган батарея ҳар қандай иссиқлик манбасидан, масалан, қуёш нуридан ҳам қувватланади.

У қандай ишлайди?

Лигнин моддаси ёғочдан олиб ташланади ва деворларда цитрус ва кокос асосидаги молекулалар билан тўлдирилган очиқ тешиклар ҳосил қилинади. Лимон молекулалари қиздирилганда ёғоч кучини тиклайдиган ва айни пайтда ёруғликни ўтказувчи полимерга айланади. Бу жараёнда, материал кокос молекулаларини ушлаб қолади. Кокос молекулалари қаттиқдан суюқликка яъни энергияни ютувчига ёки суюқликдан қаттиқга ўзгариши ва энергия чиқариши мумкин.

Бундай иссиқлик аккумуляторлардан бинолар қуриш ва ички безак учун материаллар сифатида фойдаланиш мумкин. Қуёш порлаб турар экан, ёғоч шаффоф бўлиб қолади ва энергияни сақлайди, лекин кечаси у ўтказмас бўлиб қолади ва кун давомида тўпланган иссиқликни чиқара бошлайди.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/1999

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>