Янгиликлар
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси: дам олиш кунида бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди
  • 10.06.2023
  • 172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ПҚ-5282-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг 1-иловасига асосан бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақасини ўтказиш белгиланган эди.

Бугун, 2023 йил 10 июнь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган ишчи-ходимларва уларнинг оила аъзолари ўртасида бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Учқун” спорт мажмуасида дастлаб эркаклар баҳси, сўнгра болалар баҳси бўйича 1-, 2-, 3-ўринлар учун ўйинлар бўлиб ўтди. Натижалар қуйидагича:

 

Эркаклар баҳсида:

1-ўрин — Дилшод Хидиров;

2-ўрин — Хисрат Худойбердиев;

3-ўрин — Хумоюн Аҳмадалиев.

 

Болалар баҳсида:

1-ўрин — Шукрона Пўлатова;

2-ўрин — Фариза Воҳидова;

3-ўрин — Фаёзбек Пўлатов.

 

Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси» тадбирни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раисига ўз миннатдорлигини билдиради.

 

 ✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>