Янгиликлар
Диққат, эълон! 2023 йил 12–13 июнь соат 23:00 дан 03:00 гача 220 кВли “Қарши” подстанциясида модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади
  • 09.06.2023
  • 153

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 220 кВли “Қарши” подстанциясида модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 2023 йил 12 июнь куни соат 23:00 дан 13 июнь куни 03:00 гача Қарши шаҳар ва Қарши туманининг айрим ҳудудларида жойлашган электр тармоқларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

⇒ Эслатиб ўтамиз, қурилиш-монтаж ишлари куннинг қоронғу қисмида, яъни истеъмол ҳажми сезиларли даражада камайганда бажарилади. Агарда истеъмол ҳажми кескин ошса, В-Л-Жанубий-2-35 кВ, В-Л-Дўстлик-35 кВ ҳаво электр узатиш тармоғида қисқа муддатли узилишлар бўлиши эҳтимоли мавжуд.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramTwitterYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>