Янгиликлар
Хизмат сафари ҳисоботи: “Polar Night Energy” ва “Energy Vault” компаниялари томонидан ишлаб чиқилган технологияларни ўрганиш бўйича (Финляндия, Швейцария, 2023 йил 4–9 март)
  • 10.03.2023
  • 177

1-кун: Франкфурт шаҳри (Германия) орқали Хелсинки (Финляндияга)га жўнаб кетилди.

2-кун: Ишчи гуруҳ биргаликда йиғилди, бориладиган объект ва учрашув ўтказиладиган жойлар режалаштирилди, маршрут шакллантирилиб, уловларга буюртма берилди.

3-кун: “Polar Night Energy” компанияси томонидан ишга туширилган қумда ишлайдиган энергия сақлаш қурилмаси жойлашган манзилга борилди.

Ушбу қурилма қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ўзгарувчан электр энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириб, компрессор ёрдамида иссиқ ҳавони трубкалар орқали қум тўлдирилган бакка юборади ва қум ҳароратини 600℃ даражагача қиздиради.

Қурилма ёпиқ циклда ишлаб, иссиқлик алмашинув қурилмаси орқали марказий иситиш тизимига иссиқлик энергиясини узатади. Уни 6 соат давомида тўла қувватга кўтариб, 12–20 соат давомида фойдаланиш мумкин. Маркур қурилма кичик ўлчамда бўлиб, иссиқлик энергияси қуввати 0,2 МВт га, ҳажми 4 МВт•соат (3,6 Гкал) иссиқлик энергиясига тенг.

Маълумот учун: 0,2 МВт иссиқлик (0,17 Гкал) энергияси 30–40 та хонадонларни иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондиради. Ушбу қурилма 6֪–10 соатда тўла қувватланади ва 10–20 соат давомида қувватламасдан ишлатса бўлади, ёки иккисини бир вақтда, тармоқдан қувватлаш давомида иссиқлик энергияси билан таъминлаш ҳам мумкин.

Компания шунингдек қуввати 10 МВт (8,5 Гкал/соат) ва иссиқлик ҳажми 350 МВт•соатга (300 Гкал) тенг бўлган лойиҳани таклиф этмоқда. Ушбу қувватда бир вақтнинг ўзида 2000 дан ортиқ хонадонларни иссиқлик энергияси билан таъминланади.

Маълумот учун: 1 та хонадон 1 ойда 3 Гкал иссиқлик энергияси истеъмол қилади.

♦ Бу иссиқлик марказларида ишлаб чиқарилганда 450 куб газ ҳамда 35 кВт соат электр сарфланади.

♦  Хонадонларда 2 контурли газда ишлайдиган котеллардан фойдаланилганда 420 куб газ ва 20 кВт соат электр сарфланади.

♦ Хонадонларда 2 контурли электрда ишлайдиган котеллардан фойдаланилса 3500 кВт соат электр сарфланади.

Ушбу қурилмани шаҳар ичида қурилаётган қуёш панелларига тўғридан тўғри улаш орқали аҳолини иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондиришга, табиий газни иқтисод қилишга ҳамда тармоқ юкламасидаги тўлқинланишларни олдини олишга эришилади.

4-кун: Финляндиядан Франкфурт (Германия) шаҳри орқали Цюрих (Швейцария) шаҳрига, темир йўл транспорти орқали Лугано (Швейцария) шаҳрига келинди “Energy Vault” компанияси билан учрашув белгиланди.

5-кун: “Energy Vault” компания вакиллари билан учрашилди, улар томонидан ишлаб чиқилган технологиялар билан танишилди, намунавий лойиҳалар жойлашган жойга борилди. Компания таклиф этган лойиҳалар:

► Цилиндрик гравитацион энергия сақлаш қурилмаси:

Афзалликлари:

► Узоқ муддатли энергия сақлаш ва узатиш имконияти, 6-10 соат;

Камчиликлари:

► Конструктив жиҳатдан мустаҳкам эмас;

► Кран илгаги бетон блоклар билан контактда бўлгани сабаб емирилиш содир бўлиши ва 30 тоннали блокларни 10 йилда қайта алиштириш зарурлиги;

► Кранларда ҳаракат бўлгани учун қўшимча энергия истеъмол бўлиши, ФИК-75%дан паст;

► Кичик қувватда ишлаши;

► Ишга тушиш вақти 5–7 сония.

 

  1. Кубсимон гравитацион энергия сақлаш қурилмаси

Афзалликлари:

► Узоқ муддатли энергия сақлаш ва узатиш имконияти, 6-10 соат;

► 35 йилдан ортиқ хизмат кўрсатади;

► Блоклар чиқиндиларни пресслаш орқали тайёрланиши ҳисобига капитал харажатлар 8%га камаяди;

► Инвестициянинг 80% маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сарфланади, 20% дизайн ва дастурий таъминот учун хорижга;

► 18 ойда қуриб битказилади (аккумулятор батареясида 21 ой);

► Самарадорлиги 80%дан ортиқ.

Камчиликлари:

► Катта майдон эгаллайди;

► 2400 МВт•соатдан кам қуриш (400 МВт•6 соат) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслиги;

► Тенг қувватдаги Аккумулятор батареясига нисбатан 3 баробар қиммат (2400 МВт•соат учун), бироқ хизмат муддати 5–7 баробар кўпроқ;

►  Ишга тушиш вақти 2–3 сония (аккумулятор батареяларида 5-10 миллисония).

 

Шунингдек, Компания аккумулятор батареялар бўйича ҳам ўз таклифларини берди. Улар олиб борилаётган лойиҳада батареялар контейнерларга инверторлар билан биргаликда жойлаштирилиб, махсус рамкалар ёрдамида 4-6 қават устма уст қўйиш орқали эгаллайдиган жой майдонини сезиларли камайтириш имконини кўрсатдилар (АКВА Пауэр томонидан қурилаётган 250МВт/500МВт•соатли батарея учун 36 га ер майдони талаб этилмоқда).

 Компания ходимларига миннатдорчилик билдирилди ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ рамзи туширилган эсдалик совғалар тақдим этилди.

6-кун: Милан аэропорти орқали Тошкентга етиб келинди.

 

З. Жўраев, Тизим хизматлари бош бошқармаси бошлиғи

Ф. Шарофитдинов, Электр энергиясини хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ишлаш бўлими бошлиғи   

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>