Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 21.04.2023
  • 141

2023/2024 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқлари объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш, мавсумга тайёргарлик юзасидан «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги ВЛ–500 кВ Л–524 электр узатиш ҳаво тармоғининг «ҚАМЧИҚ» довони ҳудудидан ўтган 10.4 километр қисми, аниқроғи 182–215 сонли таянч устунлар оралиғида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган фотолавҳаларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мухассислари юқори кучланишли электр тармоғида 2023 йил 17–20 апрель кунлари амалга ошиган таъмирлаш-созлаш ишларини акс этган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>