Янгиликлар
ЭЪЛОН: 500 кВ ли Л–550 электр тармоғидаги техник-муҳандислик амалиёти бошқа кунга қолдирилди
  • 06.06.2023
  • 166

Аввал хабар берилганидек, Сирдарё вилоятида янги қурилаётган ИЭСнинг биринчи энергия блокини ишга тушириш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан қуриб битказилган 500 кВ кучланишли Л–550 тармоғини очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш зарурияти туфайли 2023 йил 6–8 июнь кунлари соат 04:00 дан 11:00 гача Ширин шаҳри ҳамда Боёвут туманига ҳудудида жойлашган айрим истемолчилар вақтинча тармоқдан ажратилиши ҳақида эълон берилган эди.

⚡️ Шу кунларда юртимизда кириб келган иссиқ об-ҳаво оқими туфайли кузатилаётган электр энергияси истеъмолининг юқори даражаси инобатга олиниб, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК мутахассисларининг талабига биноан, 500 кВ кучланишли Л–550 тармоғини очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш техник-муҳандислик амалиёти бошқа кунга қолдирилди.

Бу ҳақда батафсил маълумотлар расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>