Янгиликлар
Қашқадарё ва Бухорода 500 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари қурилишига старт берилди
  • 19.05.2023
  • 148

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этди.

⚡️ Бугун Хитой халқ Республикасида бўлиб ўтаётган ўзбек-хитой бизнес форуми тадбирлари доирасидаги онлайн алоқа орқали Қашқадарё ва Бухоро вилоятидаги янги лойиҳалар — ҳар бири 500 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрстанцияси қурилишига старт берилди.

Хитойлик ҳамкорлар ҳамда бошқа мутахассислар видео-алоқа орқали иштирок этган тадбирдат (Қашқадарё вилоятида) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиковлар (Бухоро вилояти) ҳам иштирок этди.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар билан расмий веб-сайтнинг "Инвестиция салоҳияти" рукни орқали танишиш мумкин.

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>