Янгиликлар
Хизмат сафари ҳисоботи: Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши (Тожикистон, Душанбе, 3–6 май, 2023 йил)
  • 08.05.2023
  • 233

2023 йилнинг 3–4 май кунлари кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти — Душанбе шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси У.П.Урунов, Тизим хизматлари бош бошқармаси бошлиғи З.Д.Жўраев ҳамда Электр энергияси экспорти ва импорти бўлими бошлиғи Б.Т.Каримовлар иштирок этишди.

Энергетикларнинг анъанавий ишчи йиғилишларида муҳим бўлган масалалар: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими бўйича бажарилган ишлар сарҳисоби, 2023 йил суғориш — мелиорация мавсумида минтақадаги сув ресурсларини самарали бошқариш, шунингдек, Тожикистон Республикаси энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллел ишлашини қайта тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Қозоғистон Бирлашган энергетика тизими ва Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимларини ривожлантириш бўйича қўшма концепциянинг ҳолати тўғрисида энерготизим раҳбарлари ҳисоботи ва фикр-мулоҳазалари, шу билан бирга, Кенгаш ҳамда Комиссия фаолиятига тааллуқли бошқа бир қатор масалалар муҳокамаси кун тартибига муҳокама этилди.

Бу галги тадбир мезбони Тожикистоннинг “Барки Точик” компанияси бўлган навбатдаги йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан ташқари Қозоғистоннинг “KEGOC” акциядорлик жамияти, Қирғизистоннинг “Қирғизистон миллий электр тармоқлари” очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Россия Федерациясидан кузатувчи мақомида Ягона энергия тизимининг тизим оператори, яъни «СО ЕЭС» акциядорлик жамияти, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси (онлайн видеоалоқа орқали) ҳамда халқаро ташкилот — “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази вакиллари иштирок этишди. 

 

1-кун: Душанбе шаҳрида Марказий Осиё энергетиклари йиғилиши ўз ишини бошлади

2023 йил 3 май куни 9:30 дан 10:00 қадар йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёни бўлиб ўтди ва Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбир мезбони — Тожикистоннинг “Барки Точик” компанияси.

Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг ишчи тартибдаги йиғилишда 2022/2023 йил куз-қиш мавсумида амалга оширилган ишлар ва мавсумда йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, кун тартибида 2023 йил суғориш мавсумида сув ресурсларини бошқариш, минтақада энергия тақчиллиги ва йирик авариялар содир бўлишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, ҳамкорлик масалаларидаги истиқболли режалари, шу билан бирга, 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Шунингдек, “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг 2022 йилги фаолиятига оид ҳисоботи (молиявий ва ташкилий масалалар) тингланди, бундан ташқари, халқаро диспетчерлик марказининг ўтган ҳисобот йилида қайд этилган муҳим хабарномалари ишчи тартибда таҳлил этилди ва далолатнома орқали расмийлаштирилди.

 

2-кун: Тожикистонда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгаши ўз ишини бошлади

Энергетика кенгашининг навбатдаги йиғилишига “Барки Точик” очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг компанияси раҳбари М.Ш.Асозода раислик қилди. Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгаши ишида Ўзбекистон электр энергетика тизими номидан Кенгаш аъзоси —  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов иштирок этди. Бундан ташқари, Кенгаш ишида Қирғизистондан “Қирғизистон миллий электр тармоқлари” очиқ турдаги акциядорлик жамияти бош директори А.Д.Рисбеков, Қозоғистондан “KEGOC” акциядорлик жамияти Тизим хизматлари ва уни ривожлантириш бўйича бошқарув директори Н.Н.Керемқулов ва 20 нафардан ортиқ энергетика соҳаси ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилишида “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари ва мутахассислари томонидан айни пайтда долзарб бўлган масалалар кун тартибига қўйилди ва муҳокама этилди. Кенгаш ишида кузатувчи мақомда иштирок этаётган ташкилот вакиллари, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси (онлайн видеоалоқа орқали) мутахассисларининг фикрлари инобатга олинган ҳолда кун тартибидаги масалалар таҳлил этилди.

Таҳлил ва муҳокама этилган масалалар Кенгаш йиғилиши баённомаси орқали расмийлаштирилди. Умум қабул қилинган масалалар юзасидан ҳар бир электр энергетика ташкилотларига тегишли тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида: 2023 йилнинг октябрь ойидан Мувофиқлаштирувчи комиссия ва Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгаши йиғилишларининг мезбонлик навбати — Ўзбекистонга, яъни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига ўтади. Кенгаш аъзоларининг таклифлари инобатга олиниб, Марказий Осиё энергетикларнинг навбатдаги йиғилиши 2023 йилнинг октябрь ойида кўхна ва ҳамиша навқирон — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланди.

 

3-кун: Тожикистонлик энергетиклар тадбир иштирокчиларини “РОҒУН” гидроэлектр станцияси қурилиши билан таништирдилар

Тадбир мезбони — Тожикистоннинг “Барки Точик” компанияси Кенгаш ва Комиссия иши аъзоларини Тожикистонда бир неча йиллар давомида амалга оширилаётган йирик лойиҳа — “Роғун” гидроэлектр станцияси фаолияти ва унинг қурилиш давом этаётган объектларига таништирув сафари уюштиришди.

Пойтахт Душанбе шаҳридан юз километрдан зиёд узоқликдаги тоғли ҳудудда қад кўтарган Роғун шаҳри ва унинг ёнидаги тоғ тизмасида қад кўтараётган гидроиншоотнинг ҳажми тадбир иштирокчиларида алоҳида таассурот қолдирди. Хориж қурилиш-монтаж ташкилотлари иштирокида қурилиши бошланган мазкур мегалойиҳа объектларига йирик тармоқли тунеллар орқали борилди. Ушбу тунеллар “ерости шаҳри” дея эътироф этилар экан.

Мутахассислар гидроиншоотнинг ишга тушган 2 та блоги, яқин йилларда ишга тушиши режалаштирилаётган, айни дамда қурилиш ишлари олиб борилаётган яна 4 та энергоблоклар ҳолати, қад кўтараётган тўғонлар, юқори кучланишли электр тармоқлари, очиқ ва ёпиқ типдаги тақсимловчи қурилмалар, бошқарув пульти, 500 МВА тўла қувватга эга йирик автотрансформатор ва бошқа электр қурилмалари ва уларнинг иш принципи тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди.

“Роғун” гидроэлектр станцияси — тўғон типидаги гидроэлектр станцияси бўлиб, лойиҳа тугаллангач, дунёдаги энг баланд тўғонга эса станция сифатида эътироф этиладиган электр объекти бўлиши кутилмоқда. ГЭСнинг лойиҳа қуввати 3600 МВт, ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати 13,8 млрд кВ⸳соатга тенг. Айни пайтдаги қуввати 800 МВтни (400 МВт қувватли 2 та энергоблок) ташкил қилади.

Роғун ГЭСи (тожикча Неругоҳи барқии обии Роғун) — Тожикистонда Вахш дарёси бўйида, унинг юқори босқичи бўлган Вахш каскади таркибига кирувчи гидроэлектр станцияси ҳисобланади. Лойиҳа тугаллангач, баландлиги 335 м бўлган гидроэлектр станциясининг тўғони дунёдаги энг баланд, станция эса Марказий Осиёдаги энг йирик гидроиншоотга айланади. 2018 йил 16 ноябрда 120 МВт қувватга эга биринчи блок ишга туширилди. Иккинчи агрегат 2019 йил 9 сентябрда Тожикистон Мустақиллик куни муносабати билан ишга туширилган эди. САСА-1000 лойиҳаси доирасида Покистон ва бошвқа давлатларга электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматлараро келишувларга мувофиқ Ўзбекистон электр энергетика тизими Тожикистондан (мелиорация даврида) электр энергияси мавсумий импортини амалга оширади.  

 

4-кун: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари 500 кВ кучланишли «Суғд» подстанцияси фаолияти билан танишдилар

Хизмат сафарининг давомида ”Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ҳамда мутахассислари Тожикистон энергетика соҳасида олиб борилаётган йирик лойиҳалар билан танишдилар.

Мисол учун, Ўзбекистон делегацияси 500/220/35 кВ кучланишли «Суғд» подстанциясида бўлиб, ушбу энергетика объектига ўрнатилган электр қурилма ва ускуналари, подстанцияга кирувчи ва чиқувчи ҳамда Ўзбекистон электр энергетика тизими билан боғловчи электр узатиш тармоқлари иш фаолияти билан яқиндан танишди. 

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов “Энергия” МДМ раҳбари Х.А.Шамсиев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Усмонали Усмонзода билан учрашиб, Тожикистон энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллел ишлашини қайта тиклаш бўйича тегишли келишув эришиб, иш режасида назарда тутилган вазифалар муддатига аниқлик киритишди.

 

Улуғбек Урунов, ”Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиснинг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

 

Эътиборингизга Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонида мазкур йўналишда эълон қилинган хабарлар ҳаволасини тақдим этамиз (хронологик тартибда):

 11.10.2019 — Марказий Осиё ва Афғонистон Энергетиклари Тошкентда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/97

 11.10.2019 — Начал работу Совет энергетиков Центральной Азии

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/97

 25.10.2019 — Москвада МДҲ давлатлари электр энергетика кенгаши бўлиб ўтди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/120

 25.10.2019 — В Москве прошёл Электроэнергетический совет СНГ

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/120

15.05.2020 — МДҲ давлатлари Энергетика кенгаши: соҳада қайта тикланувчи энергия манбаларининг салмоғи долзарб аҳамият касб этиб бормоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/347

21.05.2020 — МДҲ давлатлари Энергетика кенгаши: энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш, ишчи-ходимларнинг хавфсизлик техникаси бўйича билим ва кўникмаларини ошириш масаласи

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/353

27.05.2020 — МДҲ давлатлари Энергетика кенгаши: умумий электр энергияси бозорини шакллантириш борасидаги илк қадамлар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/357

01.10.2020 — МДҲ давлатлари Энергетика кенгаши: экология, энергия самарадорлиги ва «яшил энергия» масалалари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/526

11.12.2020 — Онлайн мулоқот: Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги 34-йиғилиши бўлиб ўтди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/613

17.10.2021 — Руководство АО «НЭС Узбекистана» провело встречу с руководством компании “DABS” Исламского Эмирата Афганистан

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/1500

31.10.2021 — Марказий Осиё энергетиклари Бишкекда: энергия ресурслари танқислиги ва ошиб бораётган нархлар, ҳамкорликдаги фаолият, минтақада сув танқислиги муаммоси

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1519

31.10.2021 — Энергетики Центральной Азии в Бишкеке. Обсуждение тем: дефицит энергоресурсов и рост цен на них, совместное сотрудничество, нехватка водных ресурсов в регионе

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/1519

27.01.2022 — Марказий Осиё электр энергетика ягона тизими нима?

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1875

27.01.2022 — Что такое Единая энергосистема Центральной Азии?

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/1875

25.05.2022 — Марказий Осиё энергетиклари Чўпон-Ота шаҳрида: 2021–2022 йил куз-қиш мавсуми сарҳисоби, 2022 йил суғориш мавсумидаги иш тартиби, ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2383

25.05.2022 — Состоялось 37-е заседание Координационного Электроэнергетического Совета Центральной Азии

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/2383

26.05.2022 — uza.uz:Состоялось 37-е заседание Координационного электроэнергетического совета Центральной Азии

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/2388

28.05.2022 — Энергетики Центральной Азии обсудили важные вопросы (Бишкек, Иссык-Куль)

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/2413

24.06.2022 — Форум доирасидаги тадбирларда гендер тенглиги масалалари муҳокама қилинди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2484

14.07.2022 — Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг 60-юбилей йиғилиши бўлиб ўтмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2550

14.07.2022 — Состоялось 60-е заседание Электроэнергетического Совета СНГ

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/2550

16.07.2022 — Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги Электр энергетика Кенгашининг 60-йиғилиши бўйича маълумотнома

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2556

06.09.2022 — АО «НЭС Узбекистана»: обсуждены вопросы сотрудничества с кыргызскими энергокомпаниями в осенне-зимний сезон

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/2702

13.10.2022 — Марказий Осиё энергетиклари Тожикистонда: Марказий Осиё электр энергияси мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 40-йиғилиши

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2840

15.10.2022 — uza.uz — Марказий Осиё энергетиклари Тожикистонда: бу йил куз-қиш мавсуми беталафот ўтадими?

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2850

09.12.2022 — Энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритувчи хотин-қизларга эътибор

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3206

09.12.2022 — Вниманию женщин, работающих в энергетическом секторе

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/3206

02.05.2023 — Тожикистонда Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3888

02.05.2023 — Очередное совещание членов Объединенной энергетической системы Центральной Азии пройдет в Таджикистане

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/3888

03.05.2023  —  Душанбе шаҳрида Марказий Осиё энергетиклари йиғилиши ўз ишини бошлади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3890

03.05.2023  —  Марказий Осиё энергетиклари: мавсумий ишлар режаси ва таҳлили, минтақада энергия тақчиллиги ва йирик аварияларолдини олишга қаратилган тадбирлар, ҳамкорлик масалалари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3891

03.05.2023  —  Очередное совещание членов ОЭС ЦА проходит в Таджикистане. Российский системный оператор АО «СО ЕЭС» участвует в качестве наблюдателя

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/3891

03.05.2023  — Душанбе шаҳрида Марказий Осиё энергетиклари йиғилиши бўлиб ўтмоқда

https://uza.uz/uz/posts/dushanbe-shahrida-markaziy-osiyo-energetiklari-yigilishi-bolib-otmoqda_479268

04.05.2023  — В Душанбе проходит заседание энергетиков Центральной Азии

https://uza.uz/ru/posts/v-dushanbe-proxodit-zasedanie-energetikov-centralnoy-azii_479490

04.05.2023  — Тожикистонда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгаши ўз ишини бошлади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3895

04.05.2023  — В Таджикистане начал работу Центральноазиатский координационный электроэнергетический совет

https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/3895

04.05.2023  — В Душанбе проходит заседание энергетиков Центральной Азии

https://kknews.uz/147173.html

04.05.2023  — Dushanbe hosts a meeting of Central Asian power engineers

https://uza.uz/en/posts/dushanbe-hosts-a-meeting-of-central-asian-power-engineers_479714

 

«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

 

‖ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/

‖ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660

‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

‖ VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

‖ Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

 

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz   

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

Call centre рақами: +998 (55) 500-5545 

 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>