Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Душанбе шаҳрида Марказий Осиё энергетиклари Мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 41-йиғилишида давом этмоқда. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр энергетика ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари, шунингдек, “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари ва мутахассислари иштирок этишмоқда.
Ишчи тартибдаги йиғилишда 2022/2023 йил куз-қиш мавсумида амалга оширилган ишлар ва мавсумда йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, кун тартибида 2023 йил суғориш мавсумида сув ресурсларини бошқариш, минтақада энергия тақчиллиги ва йирик авариялар содир бўлишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, ҳамкорлик масалаларидаги истиқболли режалари, шу билан бирга, 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишларда минтақанинг бошқа мамлакатлари энергетика соҳаси мутахассислари кузатувчи мақомида иштирок этмоқда.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати