Аввал хабар берганимиздек, 2 кун давомида Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида минтақа энергетикларининг йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бугун, 2023 йил 3 май куни 9:30 дан 10:00 қадар йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёни бўлиб ўтди ва Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбир мезбони — Тожикистоннинг “Барки Точик” компанияси.
Йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси У.П.Урунов, Тизим хизматлари бош бошқармаси бошлиғи З.Д.Жўраев ҳамда Электр энергияси экспортива импорти бўлими бошлиғи Б.Т.Каримовлар иштирок этмоқда.
▶️ Батафсил
Эслатиб ўтамиз, Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилишида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон электр энергетика ташкилотлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси (онлайн видеоалоқа орқали) ҳамда “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этишмоқда.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати