Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бундай ислоҳотларни амалга оширишда, жаҳон тажрибаси ўрганган ҳолда, Хитой Халқ Республикасининг етакчи компаниялари билан музокаралар олиб борилди ва дастлабки келишувларга эришилди.
Мамлакатимиз энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш мақсадида бугун, 2023 йил 27 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ кичик мажлислар залида Хитой Халқ Республикасининг “Energy China Overseas Investment Division China Gezhouba Group Overseas Investment Co.,Ltd.” компанияси ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида, ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича шартномалар имзоланди.
Хорижий ҳамкорлар билан муҳокамалар учрашуви ва шартнома имзолаш маросимида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков ва Акциядорлик жамиятининг бошқа масъул ходимлари иштирок этишди.
Қўшимча 2,3 млн кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини берувчи ушбу икки йирик лойиҳа йилига 588 млн. куб метр табиий газни сарфини қисқартириш имконини беради. Натижада ёқилғи ресурсларини тежашга ҳамда атмосферага зарарли чиқиндиларни чиқишини камайтиришга эришилади.
✍️ Электр энергиясини хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ишлаш бўлими
https://minenergy.uz/uz/news/view/2776
https://minenergy.uz/ru/news/view/2776
https://repost.uz/rahmat-kitaycam
https://t.me/sputnikuzbek/27504
https://t.me/sputnikuzbekistan/33810
«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати