Янгиликлар
Электр қурилмаларининг совутиш тизимлари соз ҳолатга келтирилмоқда
  • 27.04.2023
  • 184

Аввал хабар берганимиздек, юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялардаги мавжуд электр қурилма ва жиҳозларини 2023 йил ёз мувсуми, 2023/2024 куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида жорий ва капитал таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, режага мувофиқ, инвестицион лойиҳалар доирасида магистрал электр тармоқлари филиалларида қурилиш-монтаж ташкилотлари ҳамкорлигида модернизация-реконструкция ишлари жадал суръатларда бажарилмоқда. Худди шу каби ишлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида ҳам амалга оширилмоқда.

Батафсил маълумотлар: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/2

Бугунги кунда «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибдаги подстанциялар ва электр узатиш тармоқларида электр ускуналарнинг нормал ишлашини таъминлаш, ёз мавсумига тайёргарлик кўриш, шунингдек, 2023 йил жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режага мувофиқ олиб борилмоқда.

Ёз мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича:

Филиал тасарруфидаги барча подстанцияларда ўрнатилган трансформаторларнинг (автотрансформатор) совутиш тизими электр двигателлари ва мой насосларининг ҳолати текширилиб, соз ҳолатга келтирилди.

Жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича:

220/110/10 кВ кучланишли “Беруний” подстанцияси 110 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасида (ОРУ-110 кВ) жойлашган 110 кВли шиналараро ўчиргич (МШВ-110 кВ) ячейкасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Сергей Умбетов, «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>