Янгиликлар
НАМАНГАН: юқори кучланишли электр тармоқларида модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 20.04.2023
  • 190

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Жаҳон банки иштирокида “Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3284-сонли Қарори асосида электр қурилмаларини  модернизация қилиш  дастурининг 1-фазаси бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Филиал тасарруфидаги подстанция ва электр узатиш ҳаво тармоқларини 2023–2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун электр қурилмалар ва электр тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, эскирган электр қурилмалар янги ва замонавийларига алмаштирилмоқда.

✍Равшан Ибрагимов, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>