2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда режалаштирилган мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 21.04.2023
  • 239

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Жаҳон банки иштирокида «Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3284-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» ҳамда «Сокин» подстанцияларида мавжуд 220/110 кВли ячейкаларнинг шиналар тизимидаги эски ажратгичларини янги ва замонавий ажратгичларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Филиал тассаруфидаги Электр узатиш линия хизмати томонидан ҳаво тармоқларини 2023–2024 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун 500 кВ ли, техник номи Л-503, Л-524 бўлган юқори кучланишли электр тармоқларида режалаштирилган мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари, 220/110/10 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанциясида 2023 йил ёз мавсуми, 2023–2024 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 200 МВА ли АТДЦТН-220 русумли АТ-3 автотрансформаторини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

✍️ Шерзод Комилов, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati