Янгиликлар
Йиллик режага асосан юқори кучланишли электр тармоқларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 18.04.2023
  • 155

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида йиллик режага асосан ҳамда ёз мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида эксплуатация ишлари юқори даражада олиб борилмоқда.

Жумладан, Ҳаво тармоқлари хизмати ходимлари томонида 110 кВ кучланишли Л-Сарибозор-1 электр тармоғида жорий таъмир ишлари ва Л-Сарибозор-2 линиясида эса мукаммал таъмир ишлари ниҳоясига етказилди.

Шу билан бирга, 220/110/10 кВ кучланишли «Жиззах» подстанциясида 200 МВА қувватли АТ-1-220 кВ автотрансформаторида жорий таъмир ишлари доирасида фазаларни ажратиб турувчи рангларни қайта бўяш, Реле ҳимояси хизмати томонидан профилактик синов ишлари ҳамда 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанциясида КРУН-2-10 кВ ячейкаларини режага асосан жорий таъмир ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, айни пайтда 220/110/10 кВ кучланишли «ДНС-2» подстанциясида бинонинг ташқи кўринишини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

✍Ғайрат Аҳмедов, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>