Янгиликлар
Хорижий ҳамкорлар билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 10.04.2023
  • 222

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан “Жиззах вилоятида 220 кВ кучланишли “Зафаробод” рақамли подстанциясини қуриш” инвестицион лойиҳаси Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

2021 йил 20 октябрда лойиҳани “тайёр ҳолда” топшириш шарти билан халқаро тендер савдолари натижаларига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Shanghai Electric Group Co., Ltd” ўртасида OCB/EPC-002-Z-сонли шартнома имзоланган эди.

Бугун, 10 апрель куни Акциядорлик жамияти биносида “Shanghai Electric Group Co., Ltd” вице президенти Жаноб Ши Лу ҳамда Молиявий масалалар бўйича директори жаноб Ҳуанг Баозҳонг билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида лойиҳани ўз вақтида якунлаш чоралари ва ҳамкорлик масалалари бўйича муҳокамалар ўтказилди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олишди.

✍️ Инвестициялар бош бошқармаси

Ахборот хизмати

>