Янгиликлар
500 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясида махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди
  • 10.04.2023
  • 183

«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2023 йил 13 январь санасидаги 12-сонли буйруғига мувофиқ «Техноген ва табиий офатлар билан боғлиқ фавқулотда вазиятлар рўй берганда Фуқаро муҳофазаси тузилмалари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва тез тиббий ёрдам билан ҳамкорликдаги ҳаракат» мавзусида махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

✅ Машғулотлари сўнггида бажарилган амалиётлар мутахассислар томонидан баҳоланди

Ўтказилган махсус тактик-ўқув машғулотлари сўнггида бажарилган амалиётлар мутахассислар томонидан атрофлича баҳоланди. Яхши кўрсаткичлар ва фаол иштирок этган ходимлар алоҳида эътироф этилиб, йўл қўйилган жузъий хато ва камчиликлар таҳлил қилинди, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Кўрик машғулотларида фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

⇒ Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ подстанцияларида турли йўналишдаги машғулотлар ўтказилиб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ходимларнинг касбий маҳорати ошириб борилади.

▶️ 05.05.2021 —  500 кВли «Тошкент» подстанциясида аварияга қарши машғулотлар ўтказилди

▶️  25.06.2021 — 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди

▶️ 23.08.2021 —  Саноат ва ёнғин хавфсизлиги таъминлаш мавзусида ўқув семинари ҳамда 500 кМли «Сўғдиёна» подстанциясида кўргазмали машғулот ўтказилди

▶️  20.07.2022 — 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида ўқув-тактик машқлар ўтказилди

▶️  25.07.2022 —  500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида ўқув-тактик машқлар ўтказилди

▶️  05.08.2022 —  500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясида зилзила ва унинг оқибатларига боғлиқ фавқулотда вазиятлар бўйича машқлар ўтказилди

▶️  02.04.2023 —  500 кВли “Қоракўл” подстанциясида ўқув машғулотлари ўтказилди

 

✍️ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>