Янгиликлар
Толимаржон иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда
  • 05.04.2023
  • 141

Толимаржон ИЭСда ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини муқобил энергия манбалари ёрдамида ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Шу мақсадда станцияда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси бунёд этилмоқда.

Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 1,8 млн кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

▶️ @minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7631?single

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>