Янгиликлар
500 кВ кучланишли “Қоракўл” подстанциясида ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 02.04.2023
  • 156

2023 йил 29–31 март кунлари Олот ва Қоракўл туманларида “Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат функционал ва қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ўтказилган қўмондонлик штаб ўқув машқини юқори савияда ташкиллаштиргани учун 500 кВ кучланишли “Қоракўл” подстанцияси жамоасига Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Ташаккурнома эсдалик ёрлиғи тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, қўмондонлик штаб ўқув машқлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 6 январдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги подстанцияларда ёнғин хавфсизлиги ва турли йўналишдаги ўқув-тактик тайёргарлик машғулотлари ўтказиб турилади.

✍️ “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>