Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 23.01.2023
  • 324

Бўш иш ўрни:

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали директори лавозимига.

Талаблар:

Маълумоти: олий маълумотли бўлиши лозим;

Иш тажрибаси ва стажи: Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали меҳнат фаолияти ва раҳбар лавозимларида ишлаган бўлиши лозим;

Тилларни билиши: Давлат ва рус тили мукаммал билиши лозим;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунни, Электр энергетика тармоқларини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, молиявий-иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, кўрсатмалари, фармойишларини ва энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуататсия қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар, қурилиш норма ва қоидаларини, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунни, ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда кадрларни самарали равишда жой-жойига қўйиш, ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ва ривожланиши истиқболларидан келиб чиқиб, замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлашни;

Электр энергетикаси тизимининг хавфсиз ва ишончли ишлаб туришини таъминлашни;

Электр тармоқларини реконструкция қилиш, модернизациялаш, ривожлантириш тадбирларини амалга оширишни;

Электр энергетикасини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этишни;

Электр энергетикаси объектларини молиялаштириш, қуриш, ишга тушириш ва фойдаланишдан чиқариш тартибини;

Электр энергетикаси объектларидаги илмий тадқиқот, созлаш, таъмирлаш ва муҳандислик-лойиҳа ишларини мувофиқлаштиришни;

Электр энергетикаси соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига доир ишлар мувофиқлаштирилишини амалга оширишни;

Ўз электр тармоғи хўжалиги обектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишни;

Техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғи хўжалиги обектларидан фойдаланилишини ва уларнинг таъмирланишини ташкил этишни;

Компьютер саводхонлиги бўйича камида Microsoft Office Word ва Microsoft Office Excel дастурларида ишлашни билиши;

 Электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлиши лозим.

 

Таклиф этамиз:

♦ Касбий ривожланиш ва мартаба ўсиши;

♦ Корпоратив таълим ва тренинглар;

♦ Қулай меҳнат шароитлари;

♦ Замонавий офис;

♦ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

♦ Иноқ жамоа;

♦ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

 

⇒ Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида:

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

 

 ❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

 

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>