Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанциялар фаолиятининг барқарорлиги учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган
  • 16.01.2023
  • 268

⚡️«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги подстанция ва тармоқлар барқарор фаолиятда. Аммо об-ҳавонинг совиб кетиши натижасида юзага келган истеъмол ҳажмининг кескин ошиши пойтахт истеъмолчилари учун бирмунча ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётгани рост.

Маълумот ўрнида: Юқори кучланишли подстанциялардаги мойли электр қурилмаларда мой таркиби қуюқлашиб, меъёрдан пасайишига олиб келмоқда. Бундан ташқари, куннинг маълум соатларида электр тармоқларига тушаётган юклама меъёрдан ошиб ёки камайиб кетиши электр ускуналарига салбий таъсир кўрсатишининг олди олинмоқда.

✔️ 220–110 кВ кучланишли электр тармоқларида фавқулодда аварияли ўчишларнинг олдини олиш мақсадида Филиалда 24/7 режимида тун-у кун ишлайдиган тезкор бригада ташкил этилган бўлиб, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларнинг барқарор фаолияти таъминланмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>