⚡️ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясининг хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига танлов эълон қилади.
Лавозим вазифалари:
♦ Хусусий электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш, ўзаро тузилган шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш;
♦ Соҳага хусусий инвесторларни жалб этиш, музокараларда иштирок этиш;
♦ Хусусий инвесторлар томонидан қуриладиган электр станциялар бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини кузатиш, ғолиб компаниялар билан шартнома тузишга киришиш;
♦ Хусусий инвесторлар томонидан қурилаётган лойиҳалар бўйича мониторинг олиб бориш, Жамият зиммасига олинган вазифаларни бажарилишини таъминлаш.
Керакли кўникмалар ва малакалар:
♦ Энергетика соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
♦ Электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнини пухта билиш;
♦ Инглиз тилини мукаммал билиш;
♦ Олий маълумотга эга бўлиш.
Таклиф этамиз:
♦ Касбий ривожланиш ва мартаба ўсиши;
♦ Корпоратив таълим ва тренинглар;
♦ Қулай меҳнат шароитлари;
♦ Замонавий офис;
♦ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
♦ Иноқ жамоа;
♦ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
⇒ Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида:
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.
Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Онлайн резюме https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати