Қизиқарли хабарлар
Физик Анри Беккерел радиоактивлик ҳодисасини қандай кашф этган?
  • 07.12.2022
  • 305

Анри Беккерел
Француз физиги бўлиб, у физика бўйича Нобел мукофоти совриндори ҳамда радиоактивлик ҳодисасини кашф этган инсонлардан бири.

1895 йилда Вилгелм Рентген катод найчасидан чиқадиган янги нурларни кашф этди. Ўша вақтда Беккерел люминесцент моддалардан рентген нурлари чиқадими ёки йўқлигини текшира бошлаган. 1896 йилда у қоронғу хонада бир парча уран рудасини фотопластинка устида бир неча кунга қолдирган. Натижада пластинкага руда парчасининг тасвири тушиб қолган.

Ураннинг фосфорли бўлмаган тузлари билан бир қатор бошқа тажрибалар ўтказилгандан сўнг, кирувчи нурланиш ташқи энергия манбасини қўзғатмасдан ураннинг ўзидан келиб чиқиши аниқланган.

1903 йилда Пьер ва Мария Кюрилар билан бирга Беккерел ҳам физика бўйича Нобел мукофотини қўлга киритган.

#тарих

Манба: https://t.me/clearenergy/1740

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>