Янгиликлар
“Наманган МЭТ” филиалининг маъмурий биносига 20 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилмоқда
  • 02.12.2022
  • 308

Аввал хабар берганимиздек, Магистрал электр тармоқлари филиалларининг маъмурий бинолари томига қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Дастлабки қуёш панеллари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ  маъмурий биносининг том қисмига, сўнгра «Самарқанд МЭТ», «Андижон МЭТ» ҳамда «Фарғона МЭТ» филиаллари биноларига «яшил энергия» манбаси ўрнатилган эди.

⚡️ Айни кунларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалининг маъмурий биносига ҳам 20 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топширивларга мувофив, "Ўзтехсаноат” уюшмаси ўтказилган кўргазмадаги  келишувларга биноан, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ  Solar Nature корхонаси билан 28 та объектга 500 кВт қувватли қуёш панели ўрнатиш бўйича умумий қиймати 5,0 млрд. сўмлик шартнома имзоланган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>