Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ “Energo-IT” филиали жамоаси жорий йилнинг 15 октябрь куни Қуёш институти, Ҳазрати Али Бува Зиёратгоҳи ҳамда Сўқоқ ўрмонига саёҳат уюштирди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остидаги саёҳат ва зиёрат тадбирига Филиалнинг меҳнат фахрийлари ҳам таклиф этилди. “Energo-IT” филиали 46 нафар ходимларининг ички туризм йўналишидаги тадбири Филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
✍️ “Energo-IT” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати