Аввал хабар берганимиздек, Магистрал электр тармоқлари филиалларининг маъмурий бинолари томига қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Дастлабки қуёш панеллари “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппарати маъмурий биносининг том қисмига ўрнатилган эди.
⚡️ Бугун “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг маъмурий биносига ҳам 30 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 48-баёнида белгиланган топшириқларга мувофиқ, "Ўзтехсаноат” уюшмаси ўтказилган қайта тикланувчи энергия манбаларини кўргазмасидаги келишувларга биноан, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Solar Nature корхонаси билан 28 та объектга 500 кВт қувватли қуёш панели ўрнатиш бўйича умумий қиймати 5,0 млрд. сўмлик шартнома имзоланган эди.
Маълумот ўрнида: "SOLAR NATURE MCHJ” билан келишилган шартномага асосан “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг биносида 30 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланиб, яшил энергия ҳосил қилиниши бошланди. Ўрнатилган замонавий инвентор иш режимига кўра қуёш панелларида ҳосил бўлган электр энергиянинг истеъмолдан ортиқчаси шаҳар электр тармоқларига узатиш имконияти мавжуд.
Белгиланган тадбирга асосан Қашқадарё (40 кВт) ва Андижон МЭТ (30 кВт) филиалларининг биносида ҳам қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати