Янгиликлар
«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланмоқда
  • 06.10.2022
  • 216

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалининг 2022–2023 йил куз-қиш мавсумида электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш борасида амалга оширган ишлари сарҳисоби.

 

Филиал ҳақида

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибида фаолият юритади. Филиал раҳбарияти: директор — Р.Ибрагимов; Бош муҳандис — С.Мамадалиев; ПСХ бошлиғи — Б.Негматуллаев.

 

 «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига электр ускуналари, электр узатиш линиялари ва бино-иншоотларни тайёрлаш юзасидан Филиалнинг 165-сонли буйруғи асосида 23 банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди.

2022–2023 йил куз-қиш мавсумига электр ускуналари, электр узатиш линияларини тайёрлаш бўйича 2022 йилнинг февраль-сентябрь ойлари мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 
 Бажарилган барча ишлар бўйича «Ўзэнергоинспекция» Наманган вилоят ҳудудий бўлими инспекторлари иштирокида техник назоратдан ўтказилган ва далолатномалар расмийлаштирилган.

 “Сардор” подстанциясидаги мукаммал таъмирлаш режасига киритилган 8 дона ҳаволи ўчиргичларни модернизация дастурига асосан элегаз ўчиргичларга алмаштириш белгиланган эди. 

 

Филиал тасаруффидаги барча подстанция ва электр узатиш ҳаво линияларида мавжуд электр қурилмаларнинг контакт ҳамда кисқичли қисмлари қизиши ҳолати бўйича «тепловизор» назорат қурилмаси орқали назоратдан ўтказилди. Аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан харид қилинган замонавий ЛК-160/220-А-3 русумдаги полимерли изоляторларидан 20 дона, ПС-160Д 692 дона ва ПСД-70Е изоляторларидан 180 дона филиал тасаруффидаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига, жисмонан ва маънан эскирган ПФ ҳамда ПС русумдаги изоляторлар алмаштирилди, бу орқали линияларда электр энергиясини ўтказишдаги мустаҳкамлик ва ишончлилик кўрсаткичлари оширилди.

 

Подстанцияларни модернизация қилиш бўйича 1-босқичда маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларини замонавийга алмаштириш бўйича “Сардор” подстанциясида 36 жамланма ажратгичлар, 1307 дона ПСД-70Е турдаги изоляторлар, 9 дона 110 кВ, 12 дона 220 кВ ток трансформаторлари ва 4 жамланма 220 кВли, 20 жамланма 110 кВли маънан ва жисмонан эскирган ҳаволи ўчиргичларни замонавий элегаз ўчиргичларга алмаштириш ишлари бажарилди.

 

Жорий йилда Филиал тасаруффидаги мавжуд 22 дона махсус автотранспорт ва механизмларни таъмирлаш мақсадида 41,216 млн. сўмлик ишлар бажарилди, 26 дона автошина ва 5 дона аккумулятор билан жиҳозланди. 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча махсус транспорт воситалари ва механизмлар шай ҳолатга келтирилди.

Филиал тасаруффидаги барча бино-иншоотлар техник назоратдан ўтказилди. Шунингдек, 220/110/10 кВли «Қизилравот» подстанцияси бошқарув пульти биносида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

 

Подстанциялар хизмати, Релели ҳимоя ва электр синовлари хизмати, Электр узатиш линиялари хизмати ҳамда Автотранспорт ва механизация гуруҳи ходимлари 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ва аварияли ҳолатларда тезкор таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш бўйича йўриқномалардан ўтказилди.

 

Аварияни тиклаш бригадалари ташкил этилди ва улар зарур эҳтиёт қисмлар, транспорт ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланди. Аварияни тиклаш бригадалари рўйхати Шарқий минтақавий диспетчерлик бошқармасига тақдим этилди.

 
 
 

Куз-қиш мавсумида диспетчерлик ва технологик бошқаруви ҳамда алоқа воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида техник назорат ишлари ташкил этилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча электр қурилмалари, 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумини талофатларсиз ўтказиш учун шай ҳолатга келтирилди.

 ✍️ Равшан Ибрагимов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

 ✅ “Наманган МЭТ” филиалида авария ва ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди

 

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали  — “Xonatlas–2022” фестивали доирасидаги тадбирларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти хотин-қизлари фаол иштирок этмоқда.

 

✅ «Наманган МЭТ» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

 

✅ "Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали: “Касб маҳорати” мусобақаси ғолиблари аниқланди

 

✅ "Наманган МЭТ» филиали: Хавфсизлик техникаси тадбирлари режага мувофиқ ўтказилди

 

 ✅ 220/110/10 кВ кучланишли “Қизилравот” подстанциясида қўшимча 150 МВА қувват ўтказиш имконияти яратилди

 

✅  «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтган ҳисобот йилида электр қурилма ва тармоқларни соз ҳамда беталафот ишлашини таъминланиб, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари режага мувофиқ амалга оширилди — 14.02.2022

 

✅ “Наманган магистирал электр тармоқлари” филиали таркибидаги бошқарма, бўлим, хизмат ва подстанцияларда умумхалқ ҳашарида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот

 

✅ “Наманган магистирал электр тармоқлари” филиали таркибидаги бошқарма, бўлим, хизмат ва подстанцияларда умумхалқ ҳашарида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот

 

✅ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали: маъмурий ҳамда электр объектлари чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

 

✅ 2021 йил сарҳисоби. 18-сонли: «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтган ҳисобот йилида электр қурилма ва тармоқларни соз ҳамда беталафот ишлашини таъминланиб, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари режага мувофиқ амалга оширилди»

 

 ✅ 3-фильм — «Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан: «НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

 

 

✅ ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ: Магистрал электр тармоқлари филиаллари раҳбарлари томонидан тақдим этилган материаллар

 

 

https://t.me/namvilhok/83803

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>