Қизиқарли хабарлар
Венгриядаги АЭС лойиҳаси қурилиш лицензиясини қўлга киритди
  • 29.08.2022
  • 293

Венгрия ядро бошқармаси (ОАН) «Пакш-2» АЭС ҳудудида иккита ВВЭР-1200 «3+» авлод энергоблокларини қуриш учун рухсат берди.

Европа Иттифоқи ҳудудида илк бора ушбу турдаги энергия блокларини қуриш учун лицензия берилди. Қурилиш лицензиясини олиш янги блокларнинг Венгрия ва Европа хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди.

АЭС лойиҳасида замонавий автоматлаштирилган фаол ва пассив АЭС хавфсизлик тизимлари, қўш темир-бетон қобиқ ва «эритувчи тузоқ» қўлланилади. № 5 ва № 6-сонли энергия блокларининг кафолатланган хизмат муддат 60 йилни ташлкил этади.

Ҳозирги вақтда қурилиш майдончасида АЭС қуришга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда: тупроқ мустаҳкамланмоқда, сув ўтказмайдиган парда (СЎП) қуришга тайёргарлик кўрилмоқда. Шу билан биргаликда, асосий пойдеворни қуриш бошланган ва қурилиш-монтаж базаси учун объектлар ҳам қурилмоқда.

#атомэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1605

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>