Янгиликлар
«Қорақалпоғистон МЭТ» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот
  • 24.08.2022
  • 280

«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2022 йил 15 август кунги 200-сонли буйруғига асосан «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиалининг 260-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Филиал тасарруфидаги барча электр ускуналарнинг барқарор иш фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган иш ҳажми аниқланиб, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбир юзасидан қуйидаги ишлар бажарилди:        

2022 йил мукаммал таъмирлаш режасига асосан филиал тасарруфидаги Л-Беруний-220 кВ ҳаво тармоғининг 1–127-таянчлар оралиғидаги 30,62 км қисмини мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилиб, «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бўлими томонидан тегишли тартибда далолатнома орқали қабул қилинди.

Бундан ташқари, «Қорақалпоғистон МЭТ» филиали тасарруфидаги 110-220 кВ кучланишли ҳаво тармоқлари муҳофаза зоналаридаги ҳудудлардаги дарахт шохлари калталаниб кесилди.

«Қорақалпоғистон», «Беруний» ва «Технологик» подстанциялардаги электр ускуналар ҳамда барча 110–220 кВ кучланишли ҳаво тармоқларидаги уланишлар тепловизор текширувидан ўтказилди. Аниқланган камчиликлар — қизиш сабаблари тўлиқ бартараф қилинди.

Филиал тассаруфидаги 110–220 кВ кучланишли подстанцияларда жами 24 дона ўчиргичлар, 6 дона куч трансформаторларида жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди.

110–220 кВ кучланишли подстанцияларда режага асосан электр қурилмаларнинг релели ҳимоя ва автоматика ускуналари текширилди.

«Беруний» подстанциясида АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторларининг релели ҳимоя ва автоматика ускуналари замонавий микропроцессор терминалли панелларга алмаштириб, қайта ишга туширилди.

  «Қорақалпоғистон», «Беруний» ва «Технологик» подстанцияларнинг эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича бино-иншоот деворлари, бордюрлар, подстанция тўсиқлари оҳакланди.

220 кВ «Беруний» подстанциясининг ташқи сув таъминоти тизимини куриш лойиҳаси доирасида жами 1,7 км қувурлар тортилиб, подстанция ичимлик суви билан таъминланди.

Сергей Умбетов, «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>