Янгиликлар
БИЗ МУСТАҲКАМ ОИЛАМИЗ!
  • 31.05.2022
  • 257

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2022 йил 11 мартдаги 6-12 “с” қарорига асосан, шунингдек, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Қорақалпоғистон МЭТ” филиали касаба уюшмаси ташаббуси билан, “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали ёш ходимлар ўртасида “Спорт — мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада мусобақалари ўтказилди.    

 

Мақсад оддий — филиалда фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, энергетиклар ва уларнинг оила аъзоларини спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали ходимларга саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларини тарғиб этиш, ёш ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилишга қаратилган.

Ўтказилган спорт мусобақаларида ҳар бир жамоа таркиби 3 нафар кишини ташкил этди. Шунда оила жамоаси таркибида ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган фарзанддан иборат бўлди.

Оилавий спорт мусобақасида филиалимизнинг қуйидаги ишчи-ходимлари  ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди: Артиқовлар, Абдуллаевлар, Кошановлар, Оразимбетов ҳамда Ниязимбетовлар оилалари.

“Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари спорт мусобақаларида ўзларининг мустаҳкам оила вакили эканликларини яққол намоён этишди.

“Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида ўтказилган оилавий спорт мусобақаларини ўтказиш шартлари қуйидагича бўлди:

1. Югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш;
2. “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси;
3. “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” спорт ўйини;
4. Арқон тортиш баҳси.
 

Мусобақаларни ўтказиш тартибини бош ҳакам иштирокчи жамоалар сонига қараб белгилади ва ғолибларни эълон қилдилар. Мусобақалар якунига кўра натижалар қўйидагича бўлди:

Абдуллаевлар оиласи — 1-ўрин;

Ниязимбетовлар оиласи — 2-ўрин;

Кошановлар оиласи — 3-ўрин.

 

Мусобақа иштирокчилари қўйидаги қўшимча номинациялари бўйича ҳам тақдирланди:

Артиқовлар оиласи — “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила” номинацияси;

Оразимбетовлар оиласи — “Энг аҳил оила” номинацияси.

 Мусобақада 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда номинация совриндорлари тегишли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

✍️ Наврўз Даўлетбаев, “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>