Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖда тайинлов
  • 27.05.2022
  • 258

Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шу пайтга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат фаолияти юритиб келган Холиқ Бобоёрович Элмуродов соғлиги туфайли маълум муддат даволанишга — меҳнат таътилига чиқди ва бошқа лавозимга ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, А.Назиров бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Илгарироқ эса Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси лавозимида ишлаган.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>