Янгиликлар
“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали: Туркманистон Республикаси ҳудудидаги юқори кучланишли подстанцияларда маъмурий, таъмирлаш-созлаш ҳамда ободончилик ишлари олиб борилди
  • 05.04.2022
  • 354

“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «Талимаржон» подстанциялар гуруҳининг 220 кВ кучланишли «НС-1», «НС-2», «НС-3», «НС-4», «НС-5» ва «НС-6» подстанцияларида жорий йилнинг февраль-март ойларида бажарилган ишлари юзасидан ҳисобот маълумотномаси.

 

«Талимаржон» подстанциялари гуруҳи ходимлари таркибида жами 95 нафар ходим меҳнат фаолияти юритади, улардан 35 нафари Туркманистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

220 кВ кучланишли «НС-1», «НС-2», «НС-3», «НС-4», «НС-5» ва «НС-6» подстанциялари 1972 йилларда эксплуатацияга киритилган бўлиб, подстанциялардаги электр ускуна ва қурилмаларининг аксарияти ҳозирги кунда маънан ҳамда жисмонан эскирган ҳисобланади.

2022 йил 7 февраль санасида ўтказилган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти видеоселектор йиғилиши ХБ–7-сонли баёнининг 13-банди белгиланган топшириқларни (топшириқномада “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали раҳбари хизмат сафари билан Туркманистон Республикасида бўлиб қайтиши белгиланган) самарали ҳамда ўз вақтида бажариш мақсадида, 2022 йилнинг 11 февраль санасидан 13 март санасигача Туркманистон Республикаси ҳудудида жойлашган «НС-1–6» подстанциялари иш юритиш ҳамда раҳбарий ҳужжатларининг тўғри расмийлаштириш, шунингдек, подстанциялар ҳудуди эстетик ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилди.

 

Жумладан:

Бир ой давомида «НС-1–6» подстанцияларида эскирган эшик-ромларни алмаштириш учун демонтаж ишлари бажарилиб, янги турдаги металл-пластик қопламали “Акфа” эшик-ромларга алмаштириш ишлари тўлиқ бажарилди. Жами «НС-1», «НС-2», «НС-3», «НС-4», «НС-5» ва «НС-6» подстанцияларида 107 дона эшик-ромлар алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил маком” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш, подстанцияларнинг ички ва ташқи майдонларидаги майдонларни кўкаламзорлаштириш бажариш мақсадида 220 кВли «НС-1–6» подстанцияларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда 1000 (минг) дона арча кўчатлари экилди.

 

Олиб келинган 8 тонна цемент подстанцияларга тарқатилди ва ҳар бир подстанцияга биттадан «ЗИЛ» автоуловида қум олиб бориб тўкилди. Подстанцияларда қум-оҳакли сувоқ (штукатурка) ишлари тугатилди.

220 кВ кучланишли 7 та электр узатиш тармоқлари филиал ишчи-ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилди ҳамда уларни рақамлаш (нумерациялаш) ишлари олиб борилди.

2022 йил тасдиқланган мукаммал таъмир режасига асосан февраль ойининг охирги декадасида Л-НС-3-2 линиясида (26,2 км) мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилган. Шунингдек, 6 та подстанцияларнинг барчасида алоқа воситалари текширувдан ўтказилди ҳамда аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Бундан ташқари, техник ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатини яхшилаш борасида тайёрланган янги журнал ва папкалар юритилиши бўйича зурур ишлар олиб борилди. Рўйхат бўйича тасдиқланган ҳужжатларга махсус жой ажратилиб, картотека рақамлари тақсимланди. Барча журнал ва папкалар янгиланди ҳамда навбатчи диспетчерларга журнал юритилиши бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Умуман олганда, ходимлар билан ишлаш, мутахассисларнинг билим-савиясини ўрганиш, малакасини ошириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди ва подстанция ҳамда линия ходимлари билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, сел-тошқин мавсумига тайёргарлик юзасидан тезкор ва таъмирловчи ходимларга навбатдан ташқари йўриқнома ҳамда тезкор ходимлар ўртасида аварияга қарши машғулотлари ўтказилди.

 

2022 йил тасдиқланган мукаммал таъмир режасига асосан 2022 йил 12 февралда «НС-3» подстанциясида мукаммал таъмирга Т-1 трансформатори чиқарилди ва синов ишлари бажарилди. Мойни тўкиш, «колокол»ни кўтариш ва пресслаш ишлари олиб борилди. 10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилманинг электр жиҳозлари мукаммал таъмирланди. Трансформаторнинг резина қопламаларини алмаштириш ишлари олиб борилди. «Колокол» жойига ўрнатилди ва трансформаторда вакуумировка, дегазатция қурилмаси орқали мой қуйиш ишлари, қўшимча қурилмаларни ўрнатиш ишлари тугатилди. Бундан ташқари, мой насослари навбатдан ташқари назоратдан ўтказилди. Трансформатор жорий йилнинг 19 март санасида фойдаланиш учун (эксплуатация) тармоққа уланди.

«НС-4» подстанциясидаги Т-2 трансформатори 1975 йил эксплуатацияга киритилган бўлиб, ҳозирги кунда маънан ва жисмонан эскирган. Т-2 трансформатор мойи таҳлили, изоляция ўлчамлари меъёрдан паст бўлганлиги сабабли "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2022 йил 23 мартдаги ХБ-103-сонли кўрсатмасига асосан 41 (қирқ бир) тонна трансформатор мойини тўлиқ алмаштириш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот ўрнида: «Қашқадарё МЭТ» филиали таркибига кирувчи «Талимаржон» подстанциялари ва ҳаво линиялари гуруҳи (Туркманистон Республикаси ҳудудида жойлашган 363,7 км элекр узатиш ҳаво линиялари орқали) бир нечта насос станциялари ҳамда Қарши магистрал каналининг насос станцияларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди.

Ҳозирги кунда 220 кВли «НС-1», «НС-2», «НС-3», «НС-4», «НС-5» ва «НС-6» подстанциялари маъмурий ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда подстанциялар ҳудудини эстетик ҳолатини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда.

  ✍️ Шерзод Холиёров, “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>