Янгиликлар
Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми назоратини такомиллаштириш — давр талаби
  • 31.03.2022
  • 774

Бугун, 2022 йил 31 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига кирувчи барча корхона, филиаллар ва марказий аппаратида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми назорати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича бириктирилган масъул ходимлар иштирокида амалий семинар ўтказилди.

 

ZOOM платформаси орқали масофадан уланган шаклда ўтказилган семинарни  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Ф.М.Қурбонов очиб бериб, анжуман иштирокчиларига амалий семинар самарали ўтишини тилади.

Феруз Мустафоевич ўз маърузасида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми назорати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнининг энергетика соҳасида ўзига хослиги, Акциядорлик жамияти иш самарадорлигини баҳолашда унинг аҳамияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан электр энергетика тармоғида бажарилаётган ишлар кўлами кўп томонлама ижро интизомига қатъий риоя қилинишига боғлиқлиги хусусида ўз фикрларини баён этди.  

 

Сўнг сўз навбати семинарда масофадан туриб иштирок этаётган соҳа мутахассиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси А.Ж.Давлетовга берилди. Артур Жумабаевич “Қонунчилик ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни тизимли йўлга қўйиш чора-тадбирлари” мавзусида маъруза қилди.

 

Семинарнинг навбатдаги маърузачиси "UNICON-SOFT" МЧЖ Ахборот тизимларини жорий қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўлимининг етакчи муҳандиси Қ.Қ.Худойбердиев бўлди. Қаҳрамон Қудрат ўғли ijro.gov.uz тизимидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида ўзининг фойдали тавсияларини бериб, семинар иштирокчиларига слайдли тақдимот намойиш қилди.

Семинарда, шунингдек, Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи Феруза Мирхатамовна Хаджимуратова, “Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш талабларини амалга ошириш механизмлари” мавзусида, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Пулатович Урунов “Ҳужжатлар билан ишлашда ходимлар масъулиятини ошириш мавзусида маъруза қилишди. Бундан ташқари, “Energo-IT” филиали мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунослар ўз йўналишларида мавзуга тааллуқли масалаларга ойдинлик киритишди.

Семинар савол-жавоблар ва мавзуга тегишли масалалар муҳокамаси билан якунланди. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига кирувчи барча корхона, филиаллар ва марказий аппаратида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми назорати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича бириктирилган масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

✍️  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>